"ЖЧ-2026" саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон учрашувини қувайтлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Мазкур учрашувда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Абдулҳади ал-Анези ва Аҳмад Аббос ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Аммар Ашканони ишлайди.

Шунингдек, Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт) ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага, 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да Бишкек шаҳридаги “Долен Омурзаков” стадионида старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Исмаилов Бахтияр
10/09/2024 07:59
Ҳакамларга инсоф берсин!