ЖЧ саралаши. Грузия - Испания: Матнли трансляция

CHERY AUTO

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Грузия ўз майдонида Испанияни қабул қилмоқда. Ўйинни ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов  олиб борди. 

  • 90+4'

    Шингелия ўта қўпол ҳаракати учун қизил карточка ишлаб олди. Асаблар таранглашиб кетди. 

  • 90+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ольмо жарима майдони ташқарисидан супер зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Сўнгги дақиқаларда Педри анча фаол ўйнаяпти. 

  • 87'

    Испанияликлар ҳужуми зарба билан якунланди. Бироқ, ҳимоячилар уни блоклай олди. 

  • 85'

    Испанлар бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 82'

    Льоренте рақибнинг ўз қаноти бўйлаб ўтиб кетишига йўл қўймади. 

  • 80'

    Тьягонинг бурчак узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 80'

    Шунингдек, Какабадзе ўрнини Чабрадзе тўлдирди. 

  • 79'

    Хвича Кварацхелия ўрнига Квеквескири майдонга тушди. 

  • 77'

    Ольмонинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 75'

    Альбанинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. Мората тўпга етиб бора олмади. 

  • 73'

    Оярсабаль Бускетс ўрнида ҳаракат қилади. Сардорлик боғичи Хорди Альбага ўтди. 

  • 70'

    Грузия таркибида ўзгаришлар. Лобжанидзе ўрнига Шенгелия Кетиешвили ўрнига эса Беридзе майдонга тушди. 

  • 68'

    Ферран Торрес рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам уни карточка билан жазоласа ҳам бўларди. 

  • 67'

    Ўнг қанотдан Луис Энрике шогирдлари уюштирган ҳужум жарима майдончасига кўчмай қолди. 

  • 65'

    Педро Порро ўрнига Маркос Льоренте майдонга тушмоқда. 

  • 65'

    Ольмонинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 64'

    Испания тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

  • 62'

    Зивзивадзе ўрнига Квилиталиа майдонга тушмоқда. 

  • 60'

    Испания жарима майдони атрофида қамал амалга оширмоқда. Грузия қарши ҳужумларни пойламоқда. 

  • 58'

    Унаи Симон бурчакдан узатилган тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди. 

  • 57'

    Педри жарима майдонини рақиб ҳужумидан тозалашда фойдали ҳаракатларни амалга ошира олди. 

  • 56'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Испания ҳисобни тенглаштирди. Ферран Торрес вазиятидан фойдаланди. Альбанинг паси ва Моратанинг чалғитувчи ҳаракатига қойил. 

  • 54'

    Тьяго Фабиан Руис ўрнига майдонга туширилди. 

  • 54'

    Порронинг жарима майдонига навбатдаги узатмаси ҳам ўтмади. 

  • 52'

    Моратанинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 50'

    Испания босим уюштирмоқда. 

  • 48'

    Альбага нисбатан Хвича ҳужумда қоидани бузди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 46'

    Шунингдек, Диего Льоренте ўрнига Иньиго Мартинес майдонга тушди. 

  • 46'

    Испанлар иккинчи таймни ўзгариш билан бошламоқда. Браян Хиль ўрнига Дани Ольмо майдонга тушмоқда. 

  • 45'

    Танаффус. Ҳакам бир дақиқа ҳам вақт қўшиб бермади. 

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хвича Кварацхелия ҳаракатларига мос равишда гол билан мукофотланди. 

  • 42'

    Ферраннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 40'

    Грузия қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўришга уринмоқда. 

  • 38'

    Испания сўнгги дақиқаларда босимни анча оширди. 

  • 36'

    Педро Порро ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади. 

  • 34'

    Грузиядаги стадионда мухлислар у қадар кўп бўлмасалар ҳам, яхши муҳит шакллантира олмоқда. Ўз жамоаларини етарлича қўллаб-қувватламоқдалар. 

  • 32'

    Испания ўнг қанотдан фаол ҳужум уюштирмоқда. Жарима майдонига тўп узатилишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 30'

    Хвича яна ҳимояда фаоллик кўрсатмоқда. 

  • 29'

    Хвича Кварацхелия Ферран Торресга нисбатан қоидани бузди. 

  • 29'

    Испания жамоавий тарзда ҳимояланишга мажбур этилмоқда. 

  • 27'

    Испания терма жамоасининг ҳужумлари якуний зарбага етиб бормаяпти. Грузия мудофаада ишончли ҳаракатланмоқда. 

  • 26'

    Грузиянинг босими тобора ошиб боряпти. 

  • 26'

    Хвичанинг бурчак узатмаси ўтмади. 

  • 25'

    Педро Порро Кварацхелиянинг жарима майдонига узатма амалга оширишига имкон бермади. 

  • 24'

    Кварацхелия "қизил фурия" вакилларига яхшигина қийинчилик туғдира олмоқда. 

  • 23'

    Мората тўп учун охиригача курашди. Ҳимоячининг ҳаракатларига респект!

  • 21'

    Ферран Торресга зарба бериш имконини беришмади. Ҳимоячилар уни чалғитишга эришди. 

  • 19'

    Буду Зивзивадзе огоҳлантирилди. 

  • 18'

    Бурчак тўпи Грузия терма жамоасига фойда келтирмади. 

  • 17'

    Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум грузинларга фойда келтирмади. Испания ҳимояси мустаҳкам!

  • 15'

    Грузиянинг ҳужумлари жонланиб қолди. 

  • 13'

    Хвича Кварацхелиянинг ўтиб кетишига испаниялик ҳимоячи йўл қўймади. Қўпол ҳаракат учун Педро Порро огоҳлантирилди. 

  • 11'

    Ферран Торреснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Яқин бурчакка йўлланган зарба учун Ферранга қарсак чалиб қўйса арзийди. Дарвозабоннинг ҳаракатлари ҳам таҳсинга сазовор. 

  • 9'

    Испания рақибни жарима майдони ичига қамаб қўя олди. Мухлислар норозилик билдирмоқда. Грузияликлар ҳужумга ўтиши керак. 

  • 7'

    Испания қисқа паслар билан ўйнашда давом этмоқда. 

  • 5'

    Грузиянинг қарши ҳужуми кичик техник хато эвазига тўхтаб қолди. 

  • 4'

    Бурчак тўпи испанлар томонидан қисқа пас билан ўйнаб кетилди. 

  • 4'

    Испанияликлардан илк зарба. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. Фабиан Руиз унинг муаллифи. 

  • 3'

    Грузия чуқур босим остида қолиб кетмоқда. 

  • 1'

    Испания тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Грузия - Испания баҳсининг матнли трансляциясини бошламоқдамиз. Уни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Comments

You must be logged in to commet!