ЖЧ саралаши. Италия Болгария майдонида ишончли ғалабага эришди, Германияда қийин ғалаба (бошқа натижалар)

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Европа миқёсидаги сўнгги саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун 2-турнинг бир қатор беллашувлари бўлиб ўтди. Энг кеч бошланган бир нечта баҳслар ҳозиргина ўз якунига етди. 

Жумладан, Болгария ўз уйида Италияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бутун ўйин давомида ҳимояланган мезбонлар Белоттининг пенальтиси ва Локателлининг супер голи билан жазоланди. 

Шунингдек, Германия меҳмонда Руминияни минимал ҳисобда таслим этди. Ягона голга "немис машинаси" таркибидан Серж Гнабри муаллифлик қилди. 

Польша Андорра дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Голларнинг иккитасига Левандовски муаллифлик қилди. 

Австрия - Фарер ороллари баҳси мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!