
ЖЧ саралаши. Португалия сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олди. Роналду эса пенальтидан фойдалана олмади
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Португалия - Ирландия жамоалари ўртасидаги тўқнашувда Роберто Мартинес бошқарувидаги мезбонлар минимал 1:0 ҳисобида рақибини енгди.
Португалия терма жамоаси сардори ҳамда "Ан-Наср" ҳужумчиси ҳисобланган Криштиану Роналду иккинчи бўлимда 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади. Унинг зарбасини эса Келлеҳер оёқлари билан бартараф этди. Учрашувнинг 90+1-дақиқасида эса Рубен Невеш гол уриб, жамоасига ғалабани ва муҳим 3 очкони тақдим этди.
- Europe - WC Qualification Europe
- Group Stage

Portugal
- Rúben Neves 90'
Finished
1
:
0
11.10.2025 23:45

Comments