ЖЧда порлаган таэквондочиларимиз Рим Гран-присига йўл олишди

Жаҳон чемпионатини муваффақиятли якунлаган таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Боку шаҳридан Римга йўл олди. Ҳамюртларимиз Италия пойтахтида 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган Гран-при мусобақасида иштирок этишади.

Регламентга кўра, Гран-при таснифидаги мусобақаларда жаҳон рейтингида кучли 32 таликдан жой олган спортчиларгина иштирок эта олади. Шу боис, мусобақада юқори рейтингда турган 7 нафар спортчимиз қатнашади. Гран-при мусобақаси G-6 таснифидаги турнир бўлиб, унда ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган таеквондочилар Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун 60 рейтинг очкосига эга бўлишади. Терма жамоамиз Римда қуйидаги таркибда қатнашади:

-68 кг: Улуғбек Рашитов ва Нияз Пўлатов
-80 кг: Шуҳрат Салаев ва Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!