"Бенфика" футболчиси Энцо Фернандесни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар сони тобора кўпайиб бормоқда.

"A Bola" нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик истеъдод соҳиби учун курашда "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" қолганлардан ўзиб кетган. Ҳар икки номзод 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 127 миллион евродан воз кечишга тайёр. Аммо ҳозирга португалияликлар таклифларни рад этган.

"Бургутлар" Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси учун кўпроқ пул ундирмоқчи. Трансфер катта эҳтимол билан ёзда амалга ошади.

Энцонинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!