Жек Сок ярим финалда

Лондонда АТР томонидан ўтаётган якуний турнирда америкалик Жек Сок ярим финал йўлланмасини қўлга киритд.

У гуруҳ баҳсларида германиялик Александр Зверевни уч сетда 6:4, 1:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Жек ўзаро ўйинлар ҳисобида ҳам олдинга ўтиб олди. Шу кунга қадар улар 3 маротаба ўйин ўтказиб, уларнинг иккитасида америкалик теннисчи ғолиб чиққан бўлса, бир маротаба германиялик Александрнинг қўли баланд келган.

Шу тариқа, якуний турнирда Жек Сок икки ютуқ ва бир мағлубият билан ярим финалга чиқди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!