Жеко "Ювентус"га ўтмайди, туринликларга бошқа ҳужумчи керак
“Рома” форварди Эдин Жеконинг “Ювентус”га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, туринликларнинг ҳужумчи сотиб олишдаги режалари ўзгарган. Улар айни дамда "Барселона" форварди Луис Суаресни кўзламоқда. Агар уругвайлик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан шартномасини бекор қилса ва эркин агентга айланса, “Юве” у билан албатта шартнома имзолайди.
Жекода эса, фаолиятини давом эттириш учун 2 та йўл турибди. Биринчиси, “Рома”да қолиш, иккинчиси 12 млн евро таклиф қилаётган “Интер”га ўтиш.
Фикрлар