 
                "Jenoa" - "Fiorentina": Mezbonlar hisobni ochdi! (matnli translyatsiya)
Assalomu alaykum, muxtaram futbol ixlosmandlari! Italiya A Seriyasi 29-turidan o‘rin olgan "Jenoa" - "Fiorentina" uchrashuvi matnli translyatsiya ko‘rinishida e’tiboringizga havola etiladi. Uni sizlar bilan Javohir Azimov kuzatib boradi.
- 90+5' Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди! 
- 90+4' Рақибига нисбатан қоида бузган Валентин Эссерик огоҳлантирилди. 
- 90+2'Сўнгги дақиқаларни Баллардини шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88' Душан Влахович ўрнига Кристиан Куаме ўйинни давом эттиради. 
- 85'Элдор томон жамоадоши узатма амалга оширди. Бироқ легионеримиз тўпга ета олмади. 
- 83' Ва наҳоят, Жанлука Скамакка ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди. 
- 80'Доменико Кришитонинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади. 
- 78' Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 
- 75'Марко Пьяцанинг узатмасидан кейин жамоадошлари тўпга ета олмади. 
- 72' "Женоа" бош мураббийи Маттиа Дестро ва Валон Бехрами ўрнига Марко Пьяца ҳамда Паоло Гильоне майдонга тушди. Ҳозирча, Шомуродовдан дарак йўқ. 
- 69'Баллардини шогирдлари тўп назорати билан ўйинни давом эттирмоқда. 
- 67' Доменико Кришито ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 
- 64'Антонио Пульгар жамоадошлари томон узатма амалга оширди. "Женоа" ҳимоячилар хавфни бартараф этди. 
- 62' Давиде Бираски Миха Зайц ўрнига майдонга тушди. 
- 59'Генуяликлар ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Улар қисқа узатмалар билан тўпни марказда ушлаб турибди. 
- 56'Кевин Стротманнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 
- 53' Жамоадошининг тарафини олиб, ҳакамга эътироз билдирган Жузеппе Якинига сариқ карточка кўрсатилди. 
- 52' Рақибига нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатган Франк Рибери майдондан четлатилди. Бундай ўйнаб бўлмайди. 
- 48'"Женоа" ҳимоячилари Душан Влаховични зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 45' Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус! 
- 42' Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди. 
- 40'Тайм сўнгига келиб флоренцияликлар фаолликни бироз оширди. 
- 38'Жамоадоши узатган тўпга Скамаккадан олдин рақиб дарвозабони етиб келди. 
- 36' Касареснинг ўткир бурчакдан йўллаган аниқ зарбасини Перин қайтарди. 
- 34' "Женоа" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди 
- 31'Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Заппакостанинг зарбасини ҳимоячилар дарвозага ўтказмади. 
- 28'Жакомо Бонавентуранинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 
- 26'Франк Риберининг узатмасидан кейин тўп майдонни тарк этди. 
- 23' ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди! Жамоадоши етказиб берган тўпни Влахович яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди. 
- 19'Дестро чап қанотдан яхши рейд амалга оширди. Бироқ жамоадошларини қўллаб-қувватлай олмади. 
- 17'Заппакостанинг жарима майдонига узатган тўпи Скамаккага қадар бормади. 
- 15'Гол уриб олган "грифонлар" тўп назоратига урғу бермоқда. 
- 13' ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Женоа" ҳисобни очди! Жанлука Скамакканинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Дестро дарвозани ишғол этди! 
- 12'Жарима майдони ичидан берилган зарбани Перин ушлаб олди. 
- 10' Баллардини шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 
- 8'Генуяликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятни қўлга киритди. 
- 6'Ўйин қиймати юқори. Шу сабаб, футболилар катта иштиёқ билан ҳаракат қилмоқда. 
- 4'Флоренцияликлар тўп назоратини қўлга олиш учун интилмоқда. 
- 2' Дастлабки дақиқалардан агрессив ҳаракат қилган Стротман огоҳлантирилди. 
- 1' Ўйин бошланди! 



Fikrlar