"Женоа" бош мураббийи жамоанинг ҳолати, мағлубият сабаблари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди
Италия чемпионати 9-турида "Женоа" "Парма"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа устози Роландо Маран мағлубият сабаблари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди.
"Клуб президенти ва директори билан ҳозирги вазиятимизни муҳокама қилдик. Ортиқча гап сўзга ҳожат йўқ. Олдинда бизни муҳим ҳафта кутиб турибди.
Генуяликлар 26 ноябрь куни Италия Кубоги доирасида "Сампдория" билан баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисосибда ғалаба қозонди. Мураббийнинг фикрича, тақвим тиғизлиги клубнинг ўйинларига таъсир кўрсатмоқда.
Йигитлар майдонда борини беришди. Улар ўйинни чарчоқ билан бошлашди. "Фиорентина" билан ўйингача тикланиб улгуришимиз керак.
Биз нима сабабдан бу аҳволга тушганимизни ҳамма тушуниб турибди. Аммо йўқотадиган нарсамиз қолмади. Барчасини ўзгартиришга уриниб кўрамиз", - дейди Маран.
Италия А Серияси 9-туридан сўнг генуяликлар 5 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар