"Женоа" футболчиси "Ювентус"га ўтади
"Женоа" ярим ҳимоячиси Николо Ровелла "Ювентус"га ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Goal.com нашри.
Туринликлар 19 ёшли футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. "Кекса синьора" Ровелланинг трансфер ишлари якунланганидан сўнг, уни мавсум сўнггигача "Женоа"да ижарада қолдиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ижара варианти кейинги мавсумда ҳам амал қилиши мумкин. Клублар қишки трансфер ойнаси очилишидан олдин келишув ҳақида расмий эълон қилиши кутилмоқда.
2020/21 мавсумда Ровелла "Женоа" сафида 7 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар