“Женоа” кутилмаган муаммога дуч келди
Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” стадионсиз қолиши мумкин. Бу клуб Генуя шаҳрининг яна бир жамоаси – “Сампдория” билан бирга уй учрашувларини “Луижи Феррарис” аренасида ўтказади.
Ҳар икки клуб учрашувлар учун бу стадионни шаҳар мэриясидан ижарага олар эди. Маълум бўлишича, “Женоа” ҳам, “Сампдория” ҳам анча вақтдан бери ижара пулларини тўламай келмоқда. Ҳозирча, клубларнинг шаҳар мэрияси олдидаги қарз 1,6 миллион евродан ошди.
Агар ҳар икки клуб қисқа муддатда қарзини узмаса, янги мавсумда улар уй учрашувларини ўтказиш учун бошқа арена топишга мажбур бўлади.
Фикрлар