“Женоа” Шомуродовни қандай олгани ошкор бўлди (Кўпчилик билмайдиган янги маълумотлар)!

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

1146f52ae80e629b1759c04a6628749b577d143f813fe469575710

- Биз Россия чемпионатида тўп тепган Александр Кокорин, Элдор Шомуродов ва Алексей Миранчук трансферлари билан фахрланамиз. Бизга Россия футболи ёқади ва бу уч футболчи ҳозир Италияда ўйнамоқда. Улар орасида Элдор Шомуродов биз учун ҳақиқий сюрприз бўлди. Мамлакатимизда аввал ҳеч ким у ҳақида эшитмаган эди. “Женоа” уни ўз таркибига қўшиб олганида ҳамма унинг ким эканлигини сўрарди. Кейин у кетма-кет учрашувларда майдонга туша бошлади. Шундан сўнг, ҳамма унинг қандай ўйинчи ва яхши инсон экани ҳақида гапиришга киришиб кетди.

Шунинг учун Россия футболини  синчковлик билан мунтазам кузатиб бориш керак.  У ерда Италия футболида ўйнаб кета оладиган бошқа футболчилар ҳам кўп. Айни пайтда Италия жамоалари Россиядан футболчиларни таклиф қилиши мумкин, чунки ҳозир уларнинг трансфер суммаси анча пасайган. Бу манфаатли харид бўлади.

“Женоа” президент Энрико Прециози — жуда ақлли бизнесман. Бир неча йил аввал унга Кшиштоф Пёнтекнинг видеотасвирини кўрсатишган эди. Унга Шомуродовнинг видеосини кўрсатишганида эса, дарров “Қани, уни сотиб оламиз!”, деди.

У ақлли инсон ва тўғри қарорни тез топади. У Шомуродовни 7-8 миллион еврога харид қилиб, бир йилдан сўнг, катта клубларга 20-25 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлигини дарров илғади.

Шомуродов бўйича клуб менга телефон қилмади. Лекин Элдор келганида мен “Женоа”нинг спорт директорига қўнғироқ қилдим. У пайтлар бу лавозимда Даниэле Фоджано ишларди. У менга Шомуродов жуда кучли футболчи эканини айтди. Ўшанда  Энрико Прециози жамоа учун Марио Балотеллини трансфер қилмоқчи эди. Лекин спорт директори  ва бош мураббий Роландо Маран Балотеллининг келишига қарши эди. Ўшанда мураббий: “Тез бошқа футболчи топиш керак, мен танимайдиган ўйинчи бўлса ҳам майли. Менга Балотеллининг ўрнига бошқа ҳужумчи топиб беринглар, мен Марио билан ишлашни истамайман”, деган эди.

Шундан сўнг, Фаджано агент Габриэл Жуффрид билан бирга Роналдо Маранга Элдор Шомуродовни кўрсатишди. Маран Элдорни олишга рози бўлди. Чунки у клуб президенти Балотеллини олиб келмасидан ҳужумчи масаласини эртароқ ҳал қилиб қўймоқчи эди.

Таъкидлаш жоизки, Элдор кучли футболчи бўлгани билан унинг Генуяга келишига Балотелли атрофидаги воқеалар сабаб бўлди. Трансфер шошилинч тарзда, қисқа муддатда расмийлаштирилди. Менимча, Россиядагилар бу маълумотлар ҳақида билмайди, - деди Жанлука Ди Марцио.

130705889_4124083170935905_5884464407364843743_o

Эслатиб ўтамиз, “Ростов”даги ўйинлари билан қатор хорижий жамоалар эътиборини тортган Элдор Шомуродовнинг трансфери ўтган йилнинг октябрь ойида бир неча кун ичида амалга оширилди. Унга Италиянинг ўзидан “Фиорентина” ва “Верона” ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ, ростовликларга “Женоа” таклифи маъқул келди.

Генуяликлар Шомуродов трансфери учун 7,5 миллион евро тўлади. Шунингдек, яна 1,5 миллион евро атрофида турли бонуслар ва кейинги трансфердан 15 фоизлик улуш ҳам ваъда қилинган.

Бугунги кунга келиб, Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Унга “Ювентус” қизиқаётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!