Жепаров
Ads

Янги ҳафта бошидан Тошкентда йиғин бошлаган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 18 июль куни Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Беллашувда навоийлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди

Учрашув пенальтиларга бой бўлди. Биринчи бўлимда рақиб таркибидан Илҳом Юнусов 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди. Жамоалар танаффусга “Қизилқум”нинг ҳисобдаги кичик устунлиги билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда нисбатан “Нефтчи” анча жонланди ва ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Бироқ ҳисоб ўзгармай қолди. Навбатдаги голга ҳам “Қизилқум” вакиллари эгалик қилишди. Нодирхон Камолов беллашувдаги иккинчи голга муаллифлик қилди. Учрашув бош ҳаками кейинги бўлимда ҳам “Нефтчи” дарвозасига пенальти қўйди. Бу сафарги уринишни Самандар Шодмонов аниқ амалга оширди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди. "Нефтчи" гарчи ушбу беллашувда мағлуб бўлган бўлсада, ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш борасида омад “Нефтчи”га кулиб боқмади. Шу тариқа анчайин ўзгарган ва янги таркиб билан иккинчи даврага жиддий хозирлик кўраётган “Нефтчи” илк назорат баҳсида мағлубиятга учради.

Вадим Абрамов шогидларининг йиғиндаги навбатдаги рақиби “Қўқон-1912” клуби саналади. Мазкур беллашув  21 июль куни ўтказилади. 

Дарвоке, куни кеча Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан шартнома тузган Сервер Жепаров мазкур ўйинда "Қизилқум" сафида майдонга тушди.

Ўртоқлик ўйини

“Қизилқум” – “Нефтчи” 3:0 (1:0)

Голлар: Илҳом Юнусов – 1:0, Нодирхон Камолов – 2:0, Самандар Шодмонов – 3:0.

“Қизилқум”: Артём Макосин, Шукур Пўлатов, Акмал Рустамов, Отабек Зокиров, Файзулло Қамбаров, Максим Юрку, Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов, Сервер Жепаров, Нодирхон Камалов, Отабек Исроилов

Заҳира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Феруз Бобоқулов, Самандар Шодмонов, Акрам Баҳриддинов, Хумоюн Абдумўминов, Ғайрат Жўмаев

“Нефтчи”:  Ўткир Юсупов, Жасур Ҳасанов, Камрон Кападзе, Муҳсин Убайдуллаев, Темур Ҳакимов, Музаффар Музаффаров, Бобур Давлатов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Умид Тўйчибоев, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров

Заҳира: Абдумавлон Абдужалилов, Авазбек Ўлмасалиев, Дилёр Ирматов, Жаҳонгир Сакиев, Жавоҳир Расулов, Карен Абрамов, Мўйдин Мамазулумов, Ризо Айвазов