
Жером Боатенг Францияга қарши ўйнамайди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев шогирди Жером Боатенг Францияга қарши учрашувда майдонга тушмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар бермоқда.
- Боатенг бу ҳафта машғулотларда иштирок этмади. Ўйлайманки, у дам олиш куни Мюнхенга қайтади. Унинг мушакларида бироз муаммо бор ва мен унинг соғлигига ҳавф туғдирмоқчи эмасман, - дейди мураббий.
Фикрлар