Жеррард шотланд клубига "Ливерпул"нинг 18 ёшли ҳужумчисини олиб келмоқчи

Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби "Ливерпуль" форварди Бен Вудбернни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 18 ёшли футболчининг хизматларига шотландияликлар устози Стивен Жеррарднинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

"Рейнжерс" ўтган мавсум мерсисайдликлар сафида 11та учрашувда иштирок этган Вудберни ижарага олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!