Жеррард Шотландияда энг яхши мураббий деб топилди

“Рейнжерс” клуби бош мураббийи Стивен Жеррард Шотландияда апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Қайд этиш лозимки, глазголиклар ўтган ой ўтказилган 4та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, 2016 йилдан буён “Рейнжерс”нинг ҳеч бир мураббийи ушбу мукофотга сазовор бўлмай келаётганди.

Маълумот учун, “Рейнжерс” айни дамда Шотландия чемпионатида “Селтик”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!