Жеррард: Хендерсон финалда асосий таркибда майдонга тушиши керак
Ads

"Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард бугун бўлиб ўтадиган "Тоттенхэм"га қарши финал баҳсида мерсисайдликлар хавбеки Жордан Хендерсон асосий таркибда майдонга тушиши керак деб ҳисоблайди.

“Хендерсон илк дақиқаларданоқ майдонга тушиши кераклигига ишонаман. Бу футболчи мени кўп вақтлардан буён ҳайратлантириб келади. У ҳар доим жамоа учун меҳнат қилади ва уни ўз манфаатларидан устун қўяди. Жордан сўнгги йилларда жуда катта ўсишга эришди ва у ҳозир ўз зиммасига янада кўпроқ вазифаларни олиши мумкин”, - дейди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" баҳси бугун Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.