Жесси Лингард: Мавсумни кучли тўртликда якунлаш учун ҳали имкониятимиз бор

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард “қизил иблислар”нинг АПЛни кучли тўртликда якунлаши имкониятлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жамоадагилар ҳали ҳам имконият борлигига ишонишади. Мавсум якунига қадар ҳали вақт кўп. Шу боис биз фақатгина ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу энг муҳими.

Олдинда бизни муҳим учрашувлар кутмоқда, айниқса, шу ойда. Уларнинг барчасига муносиб тайёргарлик кўришимиз керак”, - дейди Лингард.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ортда қолган 15та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 8-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!