Жейк Пол: "Буни тўхтатиш учун ҳам бизга Трамп керак"
Машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол АҚШ нинг 45 президенти Дональд Трампнинг Пенсилванияда сайловолди ташвиқоти чоғида ҳаётига суиқасд уюштирилганига муносабат билдирди.
"Мен дунё тинчлиги ва фаровонлик учун ибодат қиламан ва ишонаманки, Трамп бизга бунинг учун энг яхши имкониятни беради. У бизни урушлардан узоқлаштиради. Украина ва Ғазода юз минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди. Буни тўхтатиш учун ҳам бизга Трамп керак", - дейди Пол X да.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Дональд Трамп Пенсилванияда сайловолди ташвиқотида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. АҚШ нинг собиқ президенти воқеа жойини қулоғи қон ҳолда тарк этди.
Фикрлар