Жейми Варди "Лестер" билан АПЛда яна бир мавсум ўйнамоқчи

"Лестер" клуби ҳужумчиси Жейми Варди яна бир мавсум "тулкилар" сафида қолмоқчи. Бу ҳақда "Sun Sport" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, Варди янги мавсумда бошқа жамоага ўтиш ёки фаолиятини якунлаш ҳақида бош қотирган. Аммо "Лестер"нинг Чемпионшипда тенгсиз бўлиши ва яна бир бор АПЛга йўлланма қўлга киритилгани англиялик футболчининг қарорларини ўзгартириб юборди. Қайд этиш лозим, Жейми клубида қолиш учун Саудия Арабистонидан келган мўмай таклифларни ҳам рад этгани айтиляпти. 

Эслатиб ўтамиз, Варди жорий мавсум Чемпионшипнинг 34 баҳсида 18 гол ва 2 ассист муаллифи бўлди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!