Жеймс Милнер:
Ads

"Ливерпуль" клуби хавбеки Жеймс Милнер кеча "Барселона"га (0:3) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мусобақанинг ушбу босқичида натижа жуда муҳим. Биз вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз шарт эди. Аммо, буни уддалай олмадик. Лекин, “Барселона”га қарши қандай ўйнаганимиздан фахрланишимиз мумкин.

Мессидан ҳар доим нимадир кутасиз. Кўрамиз, “Энфилд”да нималар бўлар экан. Биз шу куни 100 фоиз боримизни бериб ҳаракат қиламиз ва мен бунга ваъда бераман. Бизнинг стадионимизда мўжизавий ўйинлар кўп бўлган”, - дейди Мильнер.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Барселона” баҳси 7 май куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.