Жезуснинг ўрни ишончли қўлларда
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета АПЛ доирасидаги "Вест Хэм"га (3:1) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
"Йигитлар ажойиб маҳорат намойиш этишди. Ўйин бошиданоқ ўзимиз хоҳлагандек ўйнай бошладик, босим ўтказишда, ўзимизга ишонишда давом этдик ва якунда ғалаба қозондик ва менимча, бунга ҳақли эдик.
Мен Нкетияга чуқур миннатдорчилигимни изҳор этдим, чунки у ўз ўйини билан голга лойиқ эди. У ўзининг куч-қудрати, маҳорати ва хавфли вазиятни ҳис қилиш қобилиятини яна бир бор исботлади. Ажойиб ўйин!", деди мураббий "Amazon Prime"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Эдди Нкетия жароҳатдаги Габи Жезуснинг ўрнини тўлдириб турибди. У кечаги баҳсда гол муаллифига айланди. Бразилиялик ҳужумчининг эса қачон сафга қайтиши ҳали аниқ эмас. У камида 3 ойни ўтказиб юборади.
Фикрлар