Жезуссиз "Арсенал"га қийин бўлади

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Габриэль Жезус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Хабарингиз бор, Габи ЖЧнинг Камерунга қарши баҳсида тиззасидан жароҳат олган эди ва шифокорлар қўйган ташхисга кўра март ойигача майдонга қайтмаслиги мумкин. "Канонирлар" устози мазкур ҳолатнинг таркибга қандай таъсир ўтказиши ҳақида гапирди.

"Ҳозир Жезуснинг ҳолатига тўхталадиган вақт эмас. Аниқ биламанки, тиззадаги жароҳат устида узоқ муддат ишлашга тўғри келади. Барчаси тиббий муолажаадан сўнг аниқ бўлади. Кузатишга мажбурмиз.

Энди таркибнинг сифати борасида ишлашимиз керак. Албатта, Габисиз қийин бўлади. Биз турли вариантларни кўриб чиқиб, энг тўғри қарорни чиқаришга ҳаракат қиламиз", — дейди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!