Жиддий йўқотишларга учраган
Ads

АПЛнинг сўнгги 11 турида фақатгина ғалаба қозониб келаётган Лондоннинг “Челси” клуби кейинги турда ҳам ғалабали сериясини давом эттиришга ҳаракат қилиб кўради.

“Аристократлар” АПЛнинг 18-турида ўз майдонларида “Борнмут”ни қабул қилади. Бироқ улар бу учрашувда энг мукаммал таркиб билан майдонга туша олишмайди. Диего Коста ҳамда Н’Голо Канте дисквалификация сабаб бу ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Бироқ Антонио Конте шогирдлари “Ливерпул” билан орадаги 6 очколик фарқни сақлаб қолиш учун “Стэмфорд Бридж”да кураш олиб боришга мажбурдирлар.

Таркиб борасида бош мураббий одатий 3-4-3 схемасини қўллаши тахмин қилинмоқда. Ўтган турларда ўзининг бир қанча эсда қоларли “сейв”лари билан мухлислар кўнглидан жой олган Тибо Куртуа асосий таркибдан жой олиши деярли аниқ бўлса керак.

Ҳимоя чизиғи Сесар Аспиликуэта, Давид Луиз, ҳамда Гари Кэхиллга ишониб топширилишига шубҳа қилиш ноўриндир.

Таянч ярим ҳимоясида эса Виктор Мозес ва Маркос Мендоса рақиб ҳужумларини тўхташ билан шуғулланади. Н’Голо Канте майдонга туша олмагани сабаб унинг ўрнини Сеск Фабрегас эгаллаши мумкин. Шунингдек бу футболчига яна бир ҳужумкор ярим ҳимоячи Неманья Матич ёрдам беради.

Ҳужум чизиғида эса италиялик мураббий Виллиан, Эден Азар ҳамда Батшуави хизматларидан фойдаланиши кутилмоқда.