Жилберто Силва: "Арсенал" Родригони ўз сафига қўшиб олиши керак"
Машҳур собиқ "Арсенал" футболчиси Жилберто Силва лондонликлар "Реал Мадрид" Родриго номзодини қайта кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблайди.
"Родриго нафақат чап қанотда, балки ҳужумдаги бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Нима учун "Арсенал" уни яна сотиб олишни ўйламаслиги керак?
Агар у "Реал Мадрид"даги ҳолатидан норози бўлса, "Арсенал" уни ўзига жалб қилишга уринишлари керак. Эҳтимол, бир неча йил олдин "Арсенал" таркибига дарҳол мослаша оладиган ўйинчини топиш осонроқ бўлгандир", - дея Силванинг сўзларини келтиради "Arsenal News Channel".
Ёзда "канонирлар" Родриго учун асосий даъвогарлар қаторида кўрилган эди, аммо у Мадридда қолишга қарор қилди. Бразилиялик вингер ҳали ҳам "қироллик клуби"нинг асосий таркибига кира олмади.



Фикрлар