“Жирона” бош мураббий “Барселона”дан бўлаётган қизиқишга жавоб берди
“Жирона”нинг жорий мавсумда етакчилар қаторидан жой олишига катта ҳисса қўшиб келаётган бош мураббий Мичелга харидорлар кўпайиб бормоқда.
Сўнгги пайтда “Барселона” раҳбарияти Хави Эрнандес хизматидан воз кечиб, ўрнига Мичелни олиб келиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди.
Мичел бу маълумотларга муносабат билдирди.
- Мен ҳозир ўзим истаган жамоадаман. Бори шу. Мен бор эътиборимни бугунги кунга қаратганман. Шундай ишлаш осонроқ.
Мен ҳеч қачон келажакда нима бўлиши ҳақида ўйламайман, - деди Мичел.
Фикрлар