“Жирона” футболчилари “Манчестер Сити” туфайли Чемпионлар лигасида ўйнолмайди
Испания чемпионатида совринли ўринлар учун курашаётган “ЖИрона” катта эҳтимол билан мавсумни Чемпионлар лигаси зонасида якунлайди.
Бироқ УЕФА қоидалари бу жамоага қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишига тўсқинлик қилмоқда.
Унга кўра, бир компанияга тегишли икки жамоа УЕФАнинг бир мусобақасида қатнашишига йўл қўйилмайди. “Жирона”нинг вазиятида “Манчестер Сити” бу жамоага тўсиқ бўляпти. Ҳар икки клуб бир гуруҳ – City Football Group холдингига тегишли жамоалар ҳисобланади.
Ушбу холдинг дунё бўйлаб жами 12 та футбол жамоасига эгалик қилади. Булар “Манчестер Сити” (Англия), “Жирона” (Испания), “Ломмел” (Бельгия), “Нью-Йорк Сити” (АҚШ), “Палермо” (Италия), “Мельбурн Сити” (Австралия), “Йокогама Маринос” (Япония), “Монтевидео Сити” (Уругвай), “Труа” (Франция), “Сичуань Цзюню” (Хитой), “Мумбай Сити” (Ҳиндистон) ва “Баия” (Бразилия).
Бундан ташқари, City Football Group Боливиянинг “Боливар” клуби ҳамкори ҳисобланади.
Фикрлар