Жиру бир мавсумда еврокубокларда гол уриш бўйича француз футболчилари орасида рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор кеча Боку шаҳрида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг икки гранди – “Челси” ҳамда “Арсенал” ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой кечган ўйинда “аристократлар” ҳамшаҳарларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу куни учрашувдаги ҳисобни “Челси” форварди Оливье Жиру ўз голи билан очиб берди ва ўзининг жорий мавсум Европа лигасидаги голлари сонини 11тага етказиб олди. Эътиборлиси, у шу тариқа бир мавсумда еврокубокларда энг кўп гол урган франциялик футболчига айланиб олди.
Маълумот учун, бу борадаги рекордчи Жюст Фонтен ҳисобланар эди. У 1958/59 йилги мавсумда "Реймс" сафида қитъа биринчилигида ўз номига 10та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар