Жиру “Борнмут” дарвозасига урган голини “чаён” услубида нишонлади (видео)

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 20-турида “Борнмут” ва “Арсенал” жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Қизиқарли кечган баҳс жангавор дуранг билан якунланди – 3:3.

Tecno

Дастлаб майдон эгалари “тўпчилар” дарвозасини жавобсиз уч бор ишғол этган бўлсаларда, якунда ғалабадан қуруқ қолишди. Аниқроғи, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Оливье Жирунинг киритган голи “Арсенал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Франциялик ҳужумчи бу голини “чаён” услубида нишонлади. Боиси у ўтган турда “Кристал Пэлас” жамоасига қарши баҳсда айнан “чаён” услубида ажойиб гол урган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!