Жиру МЛС клуби билан музокаралар олиб бормоқда

"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда. У нафақат жамоасини, балки Европадан ҳам кетмоқда. 

Инсайдер Давид Орнштейн хабар беришича, франциялик страйкер "Лос-Анжелес" билан музокараларни бошлаган. Жиру эркин агент сифатида МЛС клубига кўчиб ўтиши мумкин. 

Оливье мазкур мавсум ҳам ўз даражасини намойиш қилмоқда. У миланликлар сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!