Жиру: Ўйлайманки бу фаолиятимдаги энг чиройли гол
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Оливье Жиру кеча "Кристал Пэлас"га қарши (2:0) бўлиб ўтган премьер-лиганинг навбатдаги  учрашувида киритган фантастик голи ҳақида гапириб ўтди.

“Бу менинг энг чиройли голим деб ўйлайман. Алексис менга тўпни сал орқароқда узатди ва мен унга товоним билан зарба беришга қарор қилдим. Натижа жуда ҳам ажойиб бўлди. Мен эса деярли мувозанатимни йўқотган эдим.

Биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Жамоамиз турнир жадвалида муаммосиз юқори ўрини эгаллаб турибди. Янги йилдаги илк ўйинда ғалаба қозонганимиз жуда ҳам ёқимли”, - дейди франциялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Қуйида ушбу супер голни томоша қилишингиз мумкин: