Жирунинг “Челси”га ўтиши деярли аниқ бўлди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жирунинг “Челси”га ўтиши тобора аниқлашиб бормоқда.

Sky Sports хабарига кўра, жамоалар франциялик футболчининг трансфери масаласида келишувга эришишди.

Хабарда айтилишича, “аристократлар” Жиру учун “тўпчилар”га 15,3 млн фунт тўлайди.

Маълумот учун, Жиру бу мавсум Англия Премьер-лигасида 16 баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)