Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган катта қарор лойиҳаси тайёрланмоқда

 

Шу кунларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган катта қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. 

Ушбу қарор эълон қилинишидан олдин шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев топшириғига асосан Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар жамоатчилик фикрини ўрганишади. Шунингдек, мамлакат спортининг бугунги ҳолати энг пастки бўғиндан ўрганиб чиқилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад, қарорни янада мукаммал кўринишга олиб келиш, халқ дардини билиш ва кейинчалик қарорнинг барча бандлари ишлаши учун замин яратишдан иборатдир. Ушбу қарорнинг эълон қилиниши, мамлакатимизда спорт тараққиёти, қолаверса Олимпия ҳаракатининг янада ривожланишида жуда катта туртки бўлади.

Йиғилиш бугун Ўзбекистон Миллий академик драма театрида соат 15:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!