Жиу-Житсу. Қўқонлик Муҳаммадқодир Қозоғистонда шохсупага кўтарилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб шарқ якка курашлари қатори Жиу-Житсу ҳам ёшлар орасида тобора оммалашиб бормоқда.

Жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Жиу-Житсу бўйича 2009 йилдан кейин туғилган ўғил болалар ўртасида “Nur-Sultan open” мусобақаси бўлиб ўтди. Айтиш лозимки илк бор ўтказилган ушбу турнирда 23 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди.

Спортчилар ушбу мусобақаларда 3 хил – “Не-ваза” йўналишларида баҳс олиб боришди.

Жумладан, 2007 йилда туғилган ва 30 кг вазн тоифасида иштирок этган қўқонлик истеъдодли спортчи Муҳаммадқодир Маҳмудхонов “Не-ваза” йўналишида иштирок этди ва фахрли 3-ўринни қўлга киритли.

Муҳаммадқодир  ушбу мусобақада жами 4 та жанг ўтказди. Уларнинг 1 таси туркманистонлик, қолган 3 таси эса мезбон қозонғистонлик спортчиларга қарши кечди.

Таъкидлаш лозимки, тренер Шуҳратжон Мирахмедов бир неча йилдан Муҳаммадқодир Маҳмудхоновга Жиу-Житсу сирларини ўргатиб келмоқда. Таъкидлаш лозимки, тренер Шуҳратжон Мирахмедов бир неча йилдан Муҳаммадқодир Маҳмудхоновга Жиу-Житсу сирларини ўргатиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 ёшли Муҳаммадқодир баҳорда Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Ёш умидли спортчи Муҳаммадқодир Маҳмудхонов га сайтимиз номидан келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!