Жиу-житсучиларимизнинг навбатдаги муваффақияти

Таиланднинг Чанг Майи шаҳрида Жиу-житсу бўйича талабалар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди.

Халқаро Жиу-житсу федерацияси (IJJF) ва Халқаро университетлар спорт федерацияси (FISU) томонидан ўтказилган жаҳон кубогида дунёнинг 11 мамлакатидан келган 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Турли йўналишда ўтган беллашувларда Умиджон Набиев, Феруз Усмонов, Нозимжон Одилов, Камолиддин Анорқулов, Умиджон Раҳимов, Азизбек Тоҳиров, Худоёрхон Анорқулов ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза, жами 15 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.

290_ML_pakistan_clinch_1_gold_&_3_silver_medals_in_jiu-jitsu_world_cup_for_universities_&_students_of_higher_education_2019_ce

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!