Жиззахда ҳакамларга қоида ва камчиликлар устида ишлаш борасида тушунчалар бериб ўтилди

Жиззах шаҳрида Жиззах вилояти футбол ассоциацияси ҳамда Сирдарё вилояти футбол ассоциацияси ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарни Республика тоифасидаги назоратчи ҳакам Бобур Хайдаров олиб борди. Семинарда ҳакамларга ҳакамлик қоидалари ва камчиликлар устида ишлаш борасида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек семинар давомида ҳакамларга монитор орқали видео материаллар ҳам кўрсатилди. Хусусан, Ўзбекистон чемпионати ва биринчиликлардан ўрин олган баҳслардаги ҳакамлик билан боғлиқ вазиятлар кенг муҳокама қилинди.

Семинар сўнгида ҳакамлар ўзларининг қизиқтирган саволлари орқали тажрибали мутахассис Бобур Хайдаровдан жавоб олишди.

 

Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази расмий канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!