Жо Коул: "Ливерпуль" ўйинида мувозанат етишмаяпти"

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул Англия Премьер-лигасида "Ливерпуль" кўрсатаётган омадсиз натижалар ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Мерсисайдликлар кетма-кет тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

"Жамоа ҳозир оғир паллада. Ёзда улар яхши футболчиларни олиб келишди, лекин ўйинда ҳали ҳам мувозанат йўқ. Чемпионлик мавсумида эса барча чизиқлар орасида аъло даражадаги уйғунлик бор эди. Жамоа яқин турларда ўша текширилган ўйин услубига қайтиши лозим", – деди Жо Коул.

Маълумот ўрнида, кеча "Ливерпуль" сафарда "Брентфорд"га 2:3 ҳисоби билан мағлуб бўлди. Арне Слот шогирдлари тўққизта учрашувдан сўнг 15 очко билан Англия чемпионати жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!