Жо Харт терма жамоага чақирилмаганидан жуда хафа

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Вест Хэм" дарвозабони Жо Хартни Россияга борадиган футболчилар рўйхатига киритмади. Шундан сўнг тажрибали посбон бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ёлғон гапиролмайман, мен жуда хафаман. Қийин кечган сўнгги икки йилда мен аввалги спорт формамни тиклашга қаттиқ ҳаракат қилдим. Бироқ, шундан сўнг бундай ҳолатни қабул қилиш жудаям оғир”, - дейди Харт ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт терма жамоага Жек Батленд ("Сток Сити"), Жордан Пикфорд ("Эвертон") ва Ник Поуп ("Бёрнли") каби дарвозабонларни жалб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!