Жоао Педро "Челси"даги энг ҳазилкаш футболчини айтди
“Челси” ҳужумчиси Жоао Педро жамоадаги асосий ҳазилкаш футболчи ким эканини очиқлади.
"Марк деярли гапирмайди. Ўйин бошланишидан бир неча дақиқа олдин у умуман жим бўлиб қолади. Аммо ҳар куни ҳазил қилади.
У буни доим қилади. Менимча, ҳазил қилиш пайтида у гўё бошқа дунёда яшайди. Лекин майдонда у жуда яхши футболчи”, — деди бразилиялик форвард Рио Фердинанд подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Марк Кукурелья 2022 йилда “Брайтон”дан “Челси”га 65 миллион евро эвазига ўтган эди.
Испаниялик ҳимоячининг лондонликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Фикрлар