Жоау Фелишнинг келажаги аниқ бўлди
Жоау Фелишнинг "Атлетико"дан "Челси"га ўтиши борасида тўлиқ келишиб олинди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар 23 ёшли футболчининг 11 миллион евро эвазига ижарага бериш бўйича тўлиқ келишувга эришган. "Аристократлар" португалияликнинг ижара давридаги маошини тўлиқ тўлайди. Бу сумма 5,3 миллион фунт стерлинг.
Кетишдан олдин Фелиш "Атлетико" билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради. Яқин бир неча соат ичида Жоау тиббий кўрикдан ўтиш ва керакли ҳужжатларни имзолаш учун Лондонга учиб кетиши кутилмоқда.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда мадридликлар сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар