Жоковичнинг Австралияга кириш тақиқи бекор қилинади

“Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 21 карра чемпиони Новак Жокович 2023 йилги Австралия очиқ чемпионатида қатнаша олади, деб хабар бермоқда Herald Sun нашри.

Манбага кўра, мамлакатнинг янги иммиграция вазири Эндрю Гилес Жоковичнинг Австралияга кириш учун қўйилган уч йиллик тақиқини бекор қилишга қарор қилди. Сербиялик теннисчи бунинг учун апелляция шикояти бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, Жокович визаси бекор қилинганидан сўнг автоматик равишда Австралияга кириш тақиқини олган. Ўтган ҳукумат уни расман жамоат хавфсизлигига таҳдид деб қарор чиқарган эди. Чунки у вакцинага қарши салбий фикрлар билдирган ва унинг бу фикри жамоатчилик орасида салбийликни қўзғатиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!