Жон Иснер бир амаллади
Ads

Америкалик теннисчи Жон Иснер "China Open" турнирининг учинчи босқичида британиялик Дэна Эванс билан рақобатлашди.

Жон ушбу учрашувнинг биринчи сетини тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, иккинчи сетда 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Пекин шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалига чиққан Иснер, энди грециялик Стефанос Циципас билан куч синашади.