Жон Иснер уч соатда таслим бўлди
Ads

Америкалик теннисчи Жон Иснер жорий йилги "Australian Open" чемпионатида энг узоқ ўйин ўтказган теннисчига айланди.

Жон мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюрти Рейлли Опелкега қарши ўйин ўтказди. Учрашув тўрт сет давом этиб, ҳар бир сетда тай-брек қайд этилди. Унда Жон 6:7, 6:7, 7:6, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа зарфар қучган Опелка Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида италиялик Томас Фаббианога қарши ўйин ўтказади.