Жон Жонс Жошуа ва Нганну жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Оғир вазн(120,2 кг) тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс IBO, IBF, WBA ва WBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну ўртасидаги бўлажак бокс учрашуви ҳақида ўз тахминларини билдирди.
“Мен Фрэнсисни бошидан кечирганлари, ҳаётда қанчалик катта муваффақиятларга эришгани ва мен каби аралаш яккакураш устаси бўлгани учунгина қадрлайман. У ажойиб ва яхши одам. Аммо Энтони Жошуа болалигидан бокс билан шуғулланади. Мен таваккал қилишни ёқтирмайман, лекин агар пулимни жанг натижасига қўйишим керак бўлса, уни Энтони Жошуанинг ғалабасига тиккан бўлардим", - деди Жонс PFL вa Bellator илк қўшма турниридан сўнг берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, британиялик ва камерунлик ўртасидаги бокс жанги 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар