Жон Жонс ўзининг навбатдаги жанги қачон бўлишини айтди

  • 5 июль, 13:13
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифасида (120 кг гача) UFC’нинг амалдаги чемпиони америкалик Жон Жонс мухлисларнинг навбатдаги жанг ҳақидаги саволига жавоб берди.

"9 ноябрь, Madison Square Garden". Биламан, бу тушдек туюлади, лекин бу ҳақиқатан ҳам содир бўлмоқда”, — деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аммо UFC Жонснинг навбатдаги жанги санасини ҳали расман тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Жонс машғулотларда спарринг пайтида жиддий жароҳат олганди. Қайд этилишича, тикланиш саккиз ойгача давом этиши мумкин. Машҳур спортчи профессионал даражада 29 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (10 таси нокаут билан), биттасида мағлубият аламини тотиб кўрган ва битта жанг инобатга олинмаган. Ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўнгги жангда Жон франциялик Кирил Ханни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!