Жон Жонс Том Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар сўраётгани ҳақиқатми?

  • 10 января, 16:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

UFC раҳбари Дана Уайт амалдаги чемпион Жон Жонснинг британиялик Том Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар сўраётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Жо Роган хабар берди.

“Мен Жонс Аспинал билан жанг қилиш учун 30 миллион доллар талаб қилгани ҳақида миш-миш эшитдим. Бунга UFC ҳатто гўёки "ҳа" деб айтганмиш. Бироқ бу ҳақиқат эмас. Дана Уайт мен билан боғланиб, бу миш-мишларнинг барчаси бемаънилик эканлигини таъкидлади. Шунинг учун ҳаммага бу ёлғон маълумот эканлигини айтишга мажбур бўлдим” - деди Роган ўзининг подкастида.

Маълумот учун, Жон Жонснинг ва Том Аспиналл тўқнашуви бу йил ўтказилиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию