Жон Оби Микел “Тяньцзинь Тэда”га текинга тушди

 

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг “аристократлар” сафини тарк этди. Бу ҳақда бир неча дақиқа олдин хабар бериб ўтгандик.

Маълум бўлишича, нигериялик футболчи Хитой клубига текинга тушган. Бу ҳақда goal.com нашри хабар бериб ўтмоқда.

Жон Оби Микел хитойликларнинг таклифини деб “Валенсия” ва “Марсел”га рад жавобини берган.

Маълумот ўрнида, Микел Хитойда ҳафтасига 140 минг фунт ишлаб топади.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!