Жонни Фишер Жошуани Дюбуа билан жанг олдидан огоҳлантиради

Даниэль Дюбуа (21-2, 20 КО) билан спаринг тушган Жонни Фишер (11-0, 10 КО) сентябрь ойида IBF чемпионлик камари учун кечадиган жанги олдидан Энтони Жошуани (28-3, 25 КО) огоҳлантирди.

"Менимча, бу жанг нокаут билан якунланади. Дюбуа рингга юқорига тайёргарликда чиқиб, Жошуани енгади. Чунки у тажовузкор боксчи. Мен Даниэль билан кўп марта спарринг қилганман. У мен жанг қилган энг кучли зарбага эга боксчи. Тўғри, Жошуа тажрибали жангчи, бу унинг фойдасига ўйнаши ҳам мумкин. Аммо, агар Дюбуа унинг жағига биргина аниқ зарба бера олса, жанг эрта якунланади”, –  деди тез орада Ален Бабичга (12-1, 11 КО) қарши рингга чиқадиган Жонни Фишер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!