Жўраевга кумуш, Халоковга эса олтин медал тақилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ!

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказиляпти.

-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Махмуд Сабирханга қарши рингга кўтарилди. Жанг якуний 5:0 ҳисобида қозоғистонлик боксчи фойдасига ҳал бўлди.

Шунингдек, -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков кубалик Хорта Родригезга қарши рингга кўтарилди. Жанг якуний 5:0 ҳисобида боксчимиз фойдасига ҳал бўлди.

Қуйида икки боксчимиз вазн тоифасидаги тақдирлаш маросимидан фотосуратларни томоша қилинг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!